Эски моделдаги автомобилларни кимлар ишлаб чиқармоқда?
Технология
−
12 Декабрь 2022
17268Lada ва Tesla брендлари дунёдаги энг эски моделдаги автомабиллар ишлаб чиқарувчи компаниялар бўлди. Бу ҳақда Motor1 томонидан ўтказилган тадқиқотга асосланиб “iXBT” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, тадқиқот давомида дунёнинг 705 та автомобиль моделлари ва 30 та ишлаб чиқарувчилари ўрганиб чиқилган. Натижа шуни кўрсатганки, жаҳон бозоридаги барча ишлаб чиқарувчилар ўз автомобилларини бир хил тезликда янгиламайдилар. Шундан сўнг, тадқиқотчилар автомобилнинг ўртача ёшини аниқлаш учун декабрь ойининг боши ва автомобиль расман оммага эълон қилинган кун ўртасидаги вақтни ҳисоблашга қарор қилинган. Бунда фейслифт, рестайлинг ва ҳар қандай янгиланишлар ҳисобга олинмаган.
Натижада, ўтган ҳафта тақдим этилган Chevrolet Montana’нинг учинчи авлоди энг ёш автомобиль деб топилган бўлса, 1977 йил апрель ойида тақдим этилган Lada 4x4 (Нива) рейтингдаги энг қадимги автомобиль бўлган. Тesla эса ҳозирда мавжуд бўлган тўртта модели билан иккинчи ўринни эгаллади.
Mаълумот учун,Tesla Model S биринчи марта 2009 йилнинг март ойида, Мodel Х эса 2015 йил сентябрида тақдим этилган. Компаниянинг энг янги машинаси Моdel Y 2019 йилнинг март ойида чиқарилган.
Шунингдек, рейтингга Япониянинг Isuzu ва Хитойнинг Xpeng ва NIO компаниялари ҳам киритилган. Subaru, Honda, Hyundai, Stellantis, Mercedes-Benz, BMW ва Aston Martin эса ўз линияларини мунтазам янгилаб турадиган ишлаб чиқарувчилар қаторига киради.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси