Токио-2020 да қанча ўзбек оғир атлетикачиси иштирок этиши мумкин

Спорт 1369
image

Келгуси йил Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига ҳам бир йилдан сал ошиқроқ вақт қолди.

Айни пайтда Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз аъзолари тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига бериладиган йўлланмалар учун кураш олиб бормоқда.

Ўзбекистон МОҚ расмий сайти рейтинг асосида йўлланма бериладиган спорт турлари бўйича ўзбек спортчиларининг ҳолати ҳақида маълумотларни тақдим этиб бормоқда. Қуйида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Олимпиада рейтингидаги ўринлари билан таништирамиз.

Эркаклар:

-61 кг:
1. Фабин Ли (Хитой) – 2176 очко (312 кг шахсий рекорди)
6. Адҳамжон Эргашев – 1835 очко (293 кг) (йўлланма зонасида)
-67 кг:
1. Лию Чен (Хитой) – 2301 очко (339 кг)
7. Достон Ёқубов – 1858 очко (319 кг) (йўлланма зонасида)
8. Адҳамжон Эргашев – 1835 очко (316 кг) (йўлланма зонасида)
-73 кг:
1. Чжийон Ши (Хитой) – 2485 очко (362 кг)
12. Достон Ёқубов – 1858 очко (326 кг) (йўлланма зонасида эмас)
-96 кг:
1. Тао Тиян (Хитой) – 2255 очко (407 кг)
19. Суннатилла Ўсаров – 1510 очко (346 кг) (йўлланма зонасида эмас)
-109 кг:
1. Симон Мартирасян (Арманистон) – 2323 очко (435 кг)
3. Акбар Жўраев – 1916 очко (410 кг) (йўлланма зонасида)
Аёллар:

-55 кг:
1. Цуюн Лияо (Хитой) – 2200 очко (224 кг)
4. Муаттар Набиева – 1801 очко (212 кг) (йўлланма зонасида)

Таъкидлаш керак, авваллари оғир атлетика спортида йўлланмалар жамоага берилган бўлса, эндиликда спортчига тақдим этилади. Айни пайтда ўзбекистонлик оғир атлетикачилардан беш нафарида Токио-2020га бориш учун яхшигина имконият мавжуд.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.1
t
×
×