Эртага Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида қор ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image

Эртага, 18 ноябрь куни республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди. 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13 даража илиқ, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.

Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 21-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 21-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг