Эртага Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
11 Апрель 2020
10752Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 12 апрель куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +18...+20 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучаяди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучаяди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучаяди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучаяди Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ ҳудудларида (1800 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь