Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Эртага, 15 январь куни Ўзбекистонга Россияда шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши сақланиб қолади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш ҳавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхлама юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража совуқ, кундузи 6-8 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхлама юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, баъзи жойларда 20 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхлама юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.  Йўлларда яхлам юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, баъзи жойларда 20 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга тушиши мумкин. Қор кўчиш ҳавфи бор. Йўлларда яхлама юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг