Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади. Баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ ва -2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, баъзи жойларда 12-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ ва 4 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг