Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Эртага, 8 март куни Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида ёмғир ёғади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 22-25 м/с гача етиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 22-25 м/с гача етиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг