Тошкент шаҳрининг Учтепа туманининг айрим манзилларидаги ташкилотлар ва турар-жойлар эртага, 26 ноябрь куни соат 09:00 дан 21:00 гача ичимлик сувидан узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Учтепа туман “Ташмолоко” насос иншоотида носозлик келиб чиққан. Шу боис эртага таъмирлаш ишлари олиб борилади ва бу вақт (соат 09:00дан 21:00 гача) оралиғида қуйидаги манзилларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади: