Эртага Тошкентнинг марказий кўчалари вақтинча ёпилади
Жамият
−
04 Март 2023
6037Эртага, 5 март куни Тошкентда айрим марказий кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Хавфсиз ҳаёт учун” акцияси доирасида марафонлар ўтказилиши муносабати билан соат 06:00 дан 11:00 гача қуйида келтирилган кўчалар автотранспорт ҳаракати учун чекланади:
- Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
- Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
- Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
- Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
- Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳадан Фурқат кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳагача;
LiveБарчаси