Эртага Тошкентда иккита кўча қисман ёпилади
Жамият
−
21 Май 2022 5859 1 дақиқа
Эртага, 22 май куни Тошкентнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Шароф Рашидов шоҳ кўчаси қисман ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, эртага Uzexpocenter ва Intercontinental кўргазмалар мажмуасининг ҳудудида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади.
Шу сабабли, 22 май куни соат 6:00 дан 13:00 гача қадар бир неча йўналишлардаги йўл қисмлари ёпилади:
• Кичик халқа автомобиль йўли — Бўзсув кўпригидан (мўлжал: Минор масжиди ва Малика) Чингиз Айтматов кўчаси билан кесишмагача;
• Шароф Рашидов шоҳ кўчаси — Халқаро бизнес марказидан Осиё кўчаси билан кесишмагача.

Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель