Эртага Тошкентда 8 та маҳаллада совуқ сув ўчирилади
Жамият
−
15 Апрель 2019
5876Тошкент шаҳридаги қатор маҳаллаларда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли совуқ сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар берди.
Олмазор туманидаги айрим маҳаллаларда 17 апрель соат 9:00 дан 18 апрель соат 12:00 гача сув таъминоти тўхтатилади:
“Хончорбоғ” маҳалласида;
“Қорасарой” маҳалласида;
“Хасти имом” маҳалласида;
“Ҳазрати Имом” мажмуасида;
“Намуна” маҳалласида;
Мирпўлатов кўчасида;
Шимолий Олмазор кўчасида;
2- туғруқ мажмуасида
Шунингдек, 17 апрель 23:00 дан 18 апрель 05:00 гача яна бир неча маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:
“Мирзо Ғолиб” маҳалласида;
“Чиғатой Оқтепа” маҳалласида;
“Университет” маҳалласида;
“Шифокорлар” маҳалласида;
“Сувсоз” ДУК келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.