Эртага метеорит бўрони бўлиши эълон қилинди 

Олам

image

Қримлик астроном Александр Якушечкин эртага, 31 май куни Ер аҳолисини ўта шиддатли метеорит бўрони кутаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“31 май куни эрталаб ерликларни ажойиб манзара кутмоқда — ҳақиқий метеор ёмғири, метеоритлар сони соатига 10 мингтагача етиши мумкин. Метеорит фаоллигининг кучайиши тахминан икки соат давом этади, ҳисоб-китобларга кўра, унинг максимал вақти соат 06:30 да (Тошкент вақти билан соат 08:30)”, деган Якушечкин. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу ҳодиса энг яхши ғарбий яримшарда, Шимолий Америкада кузатилади. 

Якушечкиннинг қўшимча қилишича, метеоритлар асосан заиф ва хира бўлади, шунинг учун ҳодисани шаҳар ташқарисида кузатиш мақсадга мувофиқдир.


Мақола муаллифи

Теглар

метеорит бўрони

Баҳолаганлар

2432

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар