Эртага мактаб ўқувчилари учун онлайн битирув кечаси бўлиб ўтади

Жамият

image

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун битирув оқшоми 13 июнь куни онлайн тарзда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Битирув оқшоми онлайн тарзда 13 июнь куни соат 18:00да бўлиб ўтади.

“Унда Республиканинг барча бурчакларидан уланадиган битирувчилар билан жонли мулоқот сюрпризлар, совғалар кутилмоқда. 

Бошқа йиллардан фарқли ўлароқ, фақатгина синфингиз ёки мактабингиз битирувчилари билан эмас, балки бутун Ўзбекистон битирувчилари билан нишонланадиган ноанъанавий БИТИРУВ ОҚШОМИ ўзгача бўлади”, дейилади хабарда.  

Собиқ битирувчилар, ўқитувлар, ота-оналар Сиз ҳам эртага бўладиган катта тантанада  иштирок этишлари мумкин. 

Маълумот ўрнида, 2019-2020 ўқув йили натижаларига кўра, 9-синфни жами 490 мингга яқин ва 11-синфни 451,3 мингдан зиёд ўқувчи битирди.


Мақола муаллифи

Теглар

онлайн битирувч кечаси

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар