Эртага қор ёғади – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет эртага, 19 декабрь куни Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида қор ёғишини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво қисман булутли бўлади. Вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда эсаётган шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 1-3 даража, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳам ҳаво қисман булутли бўлади, жойларда бироз қор ёғади, туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим туманларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5/-10 даража совуқ, кундузи 2-3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз булутли бўлади. Енгил ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим туманларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0/-5 даража совуқ, чўл зонасида -5/-10 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида об-ҳаво қисман булутли бўлиши кутилмоқда. Жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим туманларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2/-3 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим туманларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2/-3 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим туманларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳам қор ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2/-3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон қор Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг