Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди

3-саҳифа

image

Ўзгидромет эртага, 20 май куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made