Эртага қайси ҳудуддаги ўзбекистонликлар қор ва ёмғирнинг гувоҳи бўлади?
Бу қизиқ
−
13 Февраль
15513Ўзгидромет эртага, 14 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 2025 йилнинг февраль ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилганди.
LiveБарчаси