Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Жамият

image

Ўзгидромет эртага, 23 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундуз 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Тошкент вилоятида қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво туман Шамол яхмалак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг