Эртага айрим ҳудудларда қор ёғади
Бу қизиқ
−
29 Январь
20701Ўзгидромет эртага, 30 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
LiveБарчаси