Эртага Ой тутилади
Бу қизиқ
−
07 Ноябрь 2022
8635Эртага, 8 ноябрь куни Ер аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – Ой тутилишини кузатиши мумкин. Бу ҳақда "Starwalk" нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бундай ҳолат Ер Қуёш ва Ой оралиғидан ўтаётганида юз беради. Айнан шу вақтда Ернинг сояси Ойни тўсиб қўяди. Ушбу ҳодиса тўлиқ Ой тутилиши деб аталади. Ой тутилиши давомийлиги тахминан 85 дақиқа бўлиб, афсуски, бу табиий ҳодисани Ер шарининг ўша вақтда тун бўлган қисмларидагина кузатиш мумкин.
Ой тутилиши учта босқичда бўлиб ўтади, булар – Ойнинг ярим, қисман ва тўлиқ тутилиши босқичларидир.
Ўзи умуман, Ойнинг ярим тутилиш босқичи Тошкент вақти билан 13:02 да, тўлиқ тутилиш босқичи эса 15:16 да бошланади. Бу фазаларни Ўзбекистон аҳолиси кўра олмайди.
Бироқ тўлиқ Ой тутилиши 16:41 да тугаб, яна қисман тутилиш босқичи бошланганида, буни Ўзбекистон ҳудудидан кўриш мумкин бўлади.
Қисман тутилиш босқичи 17:49 гача давом этади, сўнг ярим тутилиш босқичи бошланади ва 18:56 гача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 октябрь куни Қуёш тутилиши ҳодисаси содир бўлганди. Ҳодиса Ўзбекистондан кўринганди.
Самандар Ҳаққиев
LiveБарчаси