Эртага 5 нафар ўзбекистонлик паралимпиячи баҳсларга киришади

Спорт

image

Бугун, 24 август куни Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Эртага, 25 август кунида спортчилар баҳсларга киришади.

5 нафар ўзбекистонлик паралимпиячилар Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этади. Жумладан, эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислом Асланов, аёллар ўртасида 100 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралаш баҳсларида стартга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларида бутун дунёдан ташриф буюрган 163 та делегация иштирок этмоқда. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон делегацияси тарихда илк бор 48 спортчи билан 55 та йўлланмага сазовор бўлган.

Маълумот учун, Рио Паралимпиадасида Ўзбекистон делегацияси 32 нафар спортчи билан иштирок этиб, 31 та медални қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Паралимпиада Музаффар Турсунхўжаев Ислом Асланов Шоҳсанамхон Тошпўлатова Нигорахон Мирзоҳидова Муслима Одилова

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг