Эртага 4 та вилоятда ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади

Бу қизиқ

image

Эртага, 10 март куни Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Эртага, 10 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.  Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 10 март куни ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдаё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 10-11 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 10-11 мартда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида 11 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10-11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг