Эртага ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилади
Бу қизиқ
−
05 Июнь 1976 2 дақиқа
Ўзбекистонда 6 июнь куни асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб, айрим ҳудудларда ҳарорат 38 даражагача кўтарилиши, фақат айрим тоғли ва шарқий ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” навбатдаги об-ҳаво прогнозида маълум қилди.
Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади, айрим вақтларда 10-12 метр/сониягача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 17-19 даража, кундузи эса 32-34 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ёғингарчилик кутилмаяпти. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даражагача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам қуруқ об-ҳаво сақланади. Ушбу ҳудудларда шамол кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади.
Энг иссиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати кундузи 33-38 даражагача кўтарилади. Шамол шарқдан 9-14 метр/сония тезликда эсади.
Фарғона водийси вилоятларида – Андижон, Наманган ва Фарғонада куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 30-35 даражагача етади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса ҳаво нисбатан салқин бўлади. Бу ерларда вақт-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/сониягача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Синоптиклар, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Шу боис аҳоли ва сайёҳларга эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилган.
Live
Барчаси