Эртага ҳарорат қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
15 Октябрь
38515Ўзгидромет эртага, 16 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 11-13 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даража совуққача, кундузи 13-18 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 11-16 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида наво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 11-16 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.