Эртага ҳарорат 41 даражагача кўтарилади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет эртага, 27 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража,  кундузи 39-41 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража, Устюртда 28-33 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража,  кундузи 39-44 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража,  кундузи 36-41 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража,  кундузи 27-32 даража, баъзи жойларда 34-35 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг