Эртадан йўлкира қанчага ошиши маълум бўлди
Жамият
−
14 Август 2019
9707Аввалроқ, жорий йилнинг 15 августидан Тошкентда жамоат транспортларида йўлкира нархи ошиши ҳақида хабар берган эдик.
Эртага, 15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода йўлкира нархи 1400 сўм этиб белгиланади. Фоиз ҳисобида йўлкира ҳақи 16,7 фоизга ошади. Ойлик йўлкира карточкаларининг нархи ўзгармайди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги автобус ва метрода йўлкира ҳақини 16,7 фоизга ошириш ҳамда уни ҳар бир сафар учун 1400 сўм миқдорида белгилаш ҳақида таклиф киритган. Ойлик йўл карточкалари нархини ҳозирги даражада сақлаб қолишга қарор қилинган.
Иш ҳақининг ошиши ва ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмларига нархларнинг кўтарилиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва шаҳар транспортида йўқотишларни камайтириш бўйича маълумотларнинг таҳлили натижасида Молия вазирлиги таклиф этилган тарифларни тасдиқлади.
Ҳозир йўлкира ҳақи 1200 сўм. Бу тариф 2016 йил апрель ойида ўрнатилган, ўшанда йўлкира нархи 200 сўмга кўтарилганди.