Эртадан ОТМларга қабул бошланади. Нималарни билиш муҳим?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, эртага, 20 июнь куни 2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

Шу сабабдан Давлат тест маркази ОТМга кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича асосий маълумотларни берди. Хабарга кўра, абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун, телефон рақамини сайтда авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари керак.

Шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

Бундан ташқари, абитуриентлар таълим йўналишларини 2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаши мумкин бўлади.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар ўша кунга  қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари мумкин бўлади.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ОТМ DTM

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг