Эрта туғилиш бўйича дунё рекорди янгиланди

Олам

image

АҚШнинг Алабама штатида ҳомиладорликнинг 21-ҳафтаси 1-кунида туғилган Кертис Минс тарихдаги энг эрта туғилган чақалоқ расман тан олинди. Ўтган йили туғилган чақалоқ бир ёшу тўрт ойлик бўлганида Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Одатда ҳомиладорлик 40 ҳафта давом этади, аммо Кертис ва унинг синглиси Касиа деярли ушбу муддатнинг ярмида туғилган. Шу сабаб  Кертиснинг яшаб кетиши эҳтимоли 1 фоиз дея баҳоланган ва у яшаб кетган. Касиа эса туғилгандан кейин бор-йўғи 1 кун яшаган.

Кертис дунёга келганидан 3 ой ўтиб ўпкаси сунъий шамоллатиш қурилмасидан узилган, апрель ойида эса шифохонадан чиқарилган. Янги туғилган чақалоқ 275 кунини шифохонада ўтказган.

Бу давр ичида боланинг яшаб кетишини таъминлаш бўйича катта иш амалга оширилган. Бола деярли бир йил давомида трубка орқали овқатлантирилган ва уни мустақил равишда овқатни ейишга ўргатишга тўғри келган.

Болага ҳамон кислород таъминоти ва овқатланиш учун трубка талаб этилмоқда, бироқ шифокорлар унинг умумий ҳолатини ижобий баҳолашмоқда.

Маълумот учун, муддатдан олдин туғилиш бўйича аввалги рекорд Ричард Хатчинсонга тегишли бўлиб, у Кертисдан бир ой олдингина ҳомиладорликнинг 21-ҳафтаси 2-куни дунёга келган.

Бунгача 34 йил давомида Канадада дунёга келган боланинг рекорди янгиланмай келаётганди. Бола ҳомиладорликнинг 21-ҳафтаси 5-кунида дунёга келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1089

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made