Эронлик боксчи ўлимга ҳукм қилинди

Спорт 38312
image
-

Бокс бўйича Эрон Ислом Республикаси чемпиони Муҳаммад Жавод Вафои 2019 йилги норозилик намойишларида иштирок этгани учун ўлимга ҳукм қилинди. У ҳукумат биноларига ўт қўйиш ва уларни вайрон қилишда айбдор, деб топилди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари расмийларни унинг ҳаётини сақлаб қолишга чақиришди ва Twitter’да “SaveMohammadJavad” хештеги пайдо бўлди.

Эронда тақиқланган Халқ Мужоҳидлари (МEК) мухолифат гуруҳининг сиёсий қаноти Эрон Миллий Қаршилик Кенгаши (NCRI) баёнотида, унга қарши айбловлар МEК’ни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олганини таъкидлади.

Бу Эронда спортчиларнинг илк марта ўлимга ҳукм қилиниши эмас. 2020 йил сентябрида ҳам 27 ёшли курашчи Навид Афкари Жанубий Шероз шаҳрида икки йил аввал шаҳарни ларзага келтирган норозилик намойишлари чоғида қотилликда айбланиб, дорга осилган эди.

У калтаклаш, одамларнинг бурнига спиртли ичимлик қуйиш каби усулларни қўллаган ҳолда жиноятини тан олишга мажбурлаганликларидан шикоят қилган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2521
Рейтинг: 3
t
×