Эрондан қувғин қилинган шахматчи қиз Испания Бош вазири билан учрашди
Олам
−
26 Январь 2023
12300Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича FIDE жаҳон чемпионатида ҳижобсиз иштирок этгани учун ўз юртига қайтмаслиги айтилган эронлик шахматчи қиз кеча, 25 январь куни Мадридда Испания Бош вазири Педро Санчес билан учрашди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 25 ёшли машҳур эронлик спортчи Сара Хадем (Сарасадат Хадемалшариеҳ) январь ойи бошида Испанияга келган. Кеча эса Бош вазир билан кўришган ва унинг Санчес билан шахмат ўйнаётгани тасвирланган суратлар эълон қилинган.
“Бугун мени илҳомлантирган аёлдан қанчалик кўп нарсани ўргандим. Мен барча спортчи аёлларни қўллаб-қувватлайман. Сизнинг намунангиз янада яхшироқ дунё бунёд этишга ҳисса қўшади”, деб ёзган Бош вазир Санчес ўзининг Тwitter’даги саҳифасида.
Маълумот учун, Сара Хадем гроссмейстер унвонига эга бўлиб, Халқаро шахмат федерацияси сайтидаги рейтингида 771 ўринда, Эронда эса 9 ўринда туради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эронлик шахматчини Жаҳон чемпионатида ҳижобини ечгани учун номаълум шахслар суриштираётгани ҳақида хабар берган эдик.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси