Эрондаги ядро объектида авария содир бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Эроннинг Натанз шаҳридаги ядро уранини бойитиш корхонасида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Атом энергияси ташкилотининг расмий вакили Беҳруз Камальванди маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, воқеа электр энергиясини тақсимлаш билан боғлиқ носозлик туфайли юз берган.

“Биздаги маълумотларга кўра, бахтимизга, бу ҳодиса ифлосланиш келтириб чиқармаган ва одамларга зарар етказмаган”, дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ воситчилар орқали Эрон билан ядровий битим бўйича музокараларга қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Кейинчалик, Эрон ядровий битимга қайтиши учун АҚШга шарт қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг