Эрондаги уруш фонида ТИВ раҳбарлари Истанбулда йиғилади

Олам

image

Бугун, 7 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлат ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Hürriyet” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувга Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан мезбонлик қилади. Унда ташкилотга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда ташкилот бош котиби иштирок этади.

Манбаларга кўра, Фидан туркий дунёни АҚШ, Исроил ва Эрон иштирокидаги давом этаётган можаролар, шунингдек, учинчи давлатларга қаратилган ҳужумлар масаласида умумий позиция шакллантиришга чақириши кутилмоқда.

Йиғилишда минтақавий ва глобал вазият, туркий давлатлар ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, институционал ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда туркий дунё интеграциясини чуқурлаштиришга қаратилган қўшма ташаббуслар муҳокама қилинади.

Тадбир доирасида вазирлар ўртасида икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади. Шунингдек, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ташриф буюриб, вазирлар учун расмий қабул маросими ўтказиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, мазкур йиғилиш Эроннинг Озарбайжон ҳудудига уюштирган ҳужуми ортидан минтақада кескинлик кучайган бир пайтда ўтказилмоқда. Шу сабабли учрашувда хавфсизлик масалалари ва вазият юзасидан туркий давлатларнинг мувофиқлаштирилган позицияси ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳоқон Фидан Туркий давлатлат ташкилоти Туркия Ташқи ишлар вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг