Эрондаги Шоҳ-Черах мақбарасида отишма содир этилди (видео)
Олам
−
14 Август 2023
4257Эрон жанубидаги Шероз шаҳрида номаълум шахс Шоҳ-Черах мақбарасига бостириб кириб, ўт очди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
“Кеча, 13 август куни номаълум шахс мақбарага жанубий дарвоза орқали кирган ва отишма бошлаган”, дейилади хабарда.
Отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган. Ҳужум қилган шахс воқеа жойида қўлга олинган.
Унинг ёнида қурол ва саккизта патрон бўлган. Ҳужумдан кейин мақбарага кириш эшиги ёпилган, атрофи террорчиларни қидириш учун ўраб олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил октябрь ойида ҳам Шоҳ Черах мақбарасида отишма бўлган эди. Тахминан 15 киши ҳалок бўлиб, 40 киши яраланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь