Эронда самолёт билан боғлиқ яна бир ҳодиса юз берди
Олам
−
27 Январь 2020
8366Эроннинг “Caspian Airlines” авиакомпаниясига қарашли самолёт Маҳшаҳр шаҳридаги аэропортнинг ўчиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Самолёт бортида жами 135 йўловчи бўлган. Одамлар бир-бирига ёрдам кўрсатган ҳолдалайнер салонини тарк этишган.
Ушбу воқеага самолётни кеч қўниши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Оқибатда ҳаво лайнери аэропортдан шаҳар кўчаларига чиқиб кетган.
26 январь куни Горган-Теҳрон йўналишида парвоз қилган яна бир самолёт двигателда чиққан ёнғин сабаб шошилинч қўнишга мажбур бўлган эди. Самолёт қайси авиакомпанияга тегишли экани ва бортда қанча йўловчи борлигини ойдинлик киритилмаган, фақатгина ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани ҳақида маълум қилинган эди.
LiveБарчаси