Эронда Маҳса Аминининг ўлимига сабаб бўлган ахлоқ полицияси тугатилди 

Олам

image

Эрон Бош прокурори Муҳаммад Жаъфар Мунтазирий диний ислом нормалари ва жамоат ахлоқига риоя этилиши устидан назорат олиб борувчи “Гашт-э-Эршод” ахлоқ полицияси тугатилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Орьян-жур” газетаси прокурорнинг Теҳронда жамоатчилик билан учрашувида берган баёнотига таяниб хабар берди.

"Ахлоқ полициясининг суд тизимига алоқаси йўқ, шунинг учун у тугатилди", дейди Мунтазирий.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати аёллар учун ҳижобни мажбурий кийиш тўғрисидаги қонунни ҳам қайта кўриб чиқиши мумкин. 

“Бу борада ҳуқуқшунослар ишламоқда, таклифлар бир-икки ҳафта ичида парламентга киритилади”, дейди Бош прокурор.

Маълумот учун, 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин Эронда ахлоқ полициясининг турли шакллари фаолият кўрсатган. Ҳозиргача “Гашт-э-Эршод” асосий тузилма бўлган, унинг вазифаси жамоат жойларида қатъий исломий хатти-ҳаракатлар нормаларига риоя этилишини назорат қилишдир. 

Ахлоқ полициясининг диққат марказида аёлларнинг ҳижоб кийиши - сочлар ва тананинг кўп қисмини қоплайдиган шариатга тўлиқ мос келадиган кийим ва ундан фойдаланиш ман этиладиган косметика воситаларига қаратилган.

Маҳса Амини вафоти ва намойишлар

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.

Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.

Амини пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. 

Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.

Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.

Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.

Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди. Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг