Эронда “Исроилни йўқ қилиш” учун қанча вақт қолганини ҳисоблаб турувчи соат ўчиб қолди

Олам

image

Эронда электр энергия таъминотида кенг кўламли узилишлар юз бермоқда. Бунинг оқибатида “Исроилни йўқ қилиш” учун қанча вақт қолганини кўрсатиб турувчи электрон табло ўчиб қолди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” нашри ёзмоқда.

Хабарга кўра, сўнгги ҳафталарда Эроннинг турли минтақалари мунтазам равишда электр узилишларига дуч келмоқда.

“Иорданиядан Покистонгача бўлган бутун ҳудуд жуда иссиқ об-ҳаво туфайли электр таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мамлакат аҳолиси ўртасида норозилик кайфияти кучаймоқда. Бунга электр таъминотидаги узилишлар сабаб бўлгани даъво қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, электр энергиясидаги узилишлар сабаб ўчиб қолган соат 2017 йил июнида Исроилнинг Фаластинга нисбатан сиёсатига қарши чиққан эронлик намойишчилар томонидан ўрнатилган. Ўрнатиш вақтида соат “Исроилни йўқ қилиш”га 8411 кун (бу тахминан 2040 йилга тўғри келади —таҳр.) қолганини кўрсатарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

713

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг