Эронда вертолёт қулади

Олам

image

Эроннинг жануби-ғарбий қисмида бортида сайлов қутилари бўлган вертолёт Президент ва муниципал сайловлардан сўнг қулаб тушди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берган.

Таъкидланишича, ҳодиса натижасида бир киши вафот этган, 11 киши жароҳат олган. 

“Ҳодиса Хузистон вилоятида содир бўлди”, деган вилоят ҳокими Қосим Сулаймоний Даштакий. 

Маълумот ўрнида, Эронда кеча, 18 июнь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки расмий маълумотларга кўра, Эрон суд тизимининг раҳбари Иброҳим Раисий 62 фоиздан кўпроқ овоз билан пешқадам бўлиб турибди.

Иброҳим Раисий 2019 йилдан бери Эрон суд ҳокимиятининг раҳбари бўлиб, ундан аввал бош прокурор вазифасини бажарган. AҚШ санкцияларига учраган 60 ёшли сиёсатчи ўзининг сайловолди дастурида қашшоқлик ва коррупцияга қарши курашишга, тўрт йил ичида 4 миллион янги уй қуришга ва “Эронда кучли халқ ҳокимияти”ни барпо қилишга ваъда берган. 2017 йилда ҳам Иброҳим Раисий президентлик учун номзодини қўйган, аммо Ҳасан Руҳонийга ютқазган эди. Илгари расмий Теҳрон ва олтита халқаро воситачилар ўртасида Эрон ядро дастури бўйича имзоланган битимни қаттиқ танқид қилган Раисий сайлов бошланишидан аввалроқ агар AҚШ битимга қайтадиган бўлса, битим шартларини бажаришга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг