Эрон ядровий келишувга қайтиш шартини айтди

Олам

image

Агар АҚШ санкциялар натижасида Эрон халқига етказилган зарарни қопласа, Эрон ядровий битим имзолашга тайёр. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Саид Хатибзода маълум қилди.

“Агар АҚШ бугун қарор қабул қилса ва Эрон халқининг чўнтагидан олганларини қайтариб берса, йўқолганлар учун товон тўлашга рози бўлса ва ҳуқуқларни ҳурмат қилса, эртаси куни биз Венага қайтамиз ва келишувни имзолаймиз”, дейди дипломат.

Қатарнинг бу масалада воситачилик қилиш нияти ҳақидаги иддаоларига изоҳ берар экан, Хатибзода Эрон ядровий келишув бўйича музокара олиб бориши учун учинчи давлатга муҳтож эмаслигини таъкидлади.

“Музокараларда, бир томондан, 4+1 давлатлари ва Эрон, иккинчи томондан, АҚШ гапирмоқда. Эрон 4+1 давлатлари билан воситачиларга муҳтож эмас. Қатар ҳамиша Эрон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаб келган”, деган у.

Ядровий келишув 2015 йилда Эрон ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари (АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция), шунингдек, Германия ўртасида имзоланган. Ҳужжат Теҳронга уранни 3,67 фоизгача бойитишни давом эттиришга рухсат бериб, ишлаб чиқаришни 300 килограммгача чеклайди.

2018 йилда Қўшма Штатлар ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетганидан сўнг, Эрон келишув бўйича ўз мажбуриятларини тўхтатди.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел 11 март куни Венада бўлиб ўтган музокаралар “ташқи омиллар” туфайли тўхтатилганини айтди.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг