Эрон ядро технологияси орқали тоза сув ишлаб чиқармоқчи
Олам
−
31 Июль 2023 4551 2 дақиқа
Эрон Атом энергияси ташкилоти ядровий технологиядан фойдаланган ҳолда мамлакат чучук сув ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ташкилот ўринбосари Саид Пежман Ширмарди “Mehr News” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу технология сувни тежашда ҳам, чучук сув ишлаб чиқаришда ҳам самарали бўлиши мумкин. Бугунги кунда унинг турли усуллари мавжуд. Дунёда чучук сув ишлаб чиқаришнинг энг муҳим усулларидан бири бу атом электр станцияларидан фойдаланишдир”, дейди Ширмарди.
У йирик атом электр станцияларининг чучук сув ишлаб чиқариш қуввати юқори эканини айтиб, Бушеҳр атом электр станциясида кунига 70 минг куб метргача чучук сув ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган блок борлигини маълум қилган.
“Эрон Атом энергияси ташкилоти мамлакат сув истеъмолининг бир қисмини, ҳеч бўлмаганда, атом электр станциялари жойлашган ҳудудларни таъминлашни режалаштирмоқда. Бу лойиҳа Бушерда бошланган, чунки, у ерда атом электр станцияси бор”, дейди ташкилот ўринбосари.
Шунингдек, у Атом энергияси ташкилоти раҳбарининг Форс кўрфазида, хусусан Макран қудуғи қирғоқларида ва мамлакат шимолидаги бир минтақада атом электр станциясини қуриш ва барпо этиш ҳақидаги буйруғига ишора қилиб, жой танлаш дастурлари бошланганини айтган.