Эрон ва Украинада мотам эълон қилинди
Олам
−
09 Январь 2020
6506Бугун, 9 январь Эронда икки фожиа муносабати билан мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Эрон ҳукумати вакили хабар берди.
Амалдорнинг Twitter`да ёзишича, Эрон ушбу қарорни генерал Қосим Сулаймоний билан видолашув маросимида юзага келган тиқилинчда ўнлаб эронликлар ҳалок бўлгани муносабати билан қабул қилган. Эроннинг Кермон вилоятида ўтган маросимда 56 киши ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Эрон “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 самолёти Теҳрон яқинида ҳалокатга учраши оқибатида ҳаётдан кўз юмганларни хотирлайди.
Теҳрон яқинида юз берган авиаҳалокатда 179 киши ҳалок бўлди. Уларнинг асосий қисми эронлик бўлган.
Украинада ҳам самолёт ҳалокати ва одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан мотам эълон қилинди. Мамлакатда давлат байроғи пастроқ туширилиб, кўнгилочар тадбирлар бекор бўлди.
LiveБарчаси