Эрон ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

Олам

image

Эрон ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди. Бу ҳақда “Tasnim” агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, “Нур” сунъий йўлдоши бугун, 22 апрель куни эрталаб “Касед” (“Элчи”) икки босқичли учириш воситаси ёрдамида 425 километрлик орбитага олиб чиқилган.

Учиш Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) томонидан амалга оширилган.

Тарихга назар

Эрон ўз космик дастурини 2003 йилда ишлаб чиқара бошлади. Шундан сўнг, мамлакатнинг космик агентлиги яратилди. Унинг асосий мақсади алоқа тизими ва Ерни масофадан зондлаш учун сунъий йўлдош туркумини яратиш эди.

Эроннинг биринчи икки босқичли (баъзи манбаларда уч босқичли) “Сафир” учиш мосламасининг синови 2008 йилнинг февраль ойида ўтказилган. Баъзи маълумотларга кўра, у ўзгартирилган “Шаҳаб-3” – ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетаси бўлган.

Илмий асбоб-ускуналарга эга ракетанинг биринчи парвози 2008 йил 26 ноябрда бўлиб ўтди. “Сафир” ракетасининг иккинчи босқичи 250 км баландликка кўтарилди. Эронлик олимларнинг фикрига кўра, ракетада экологик маълумотларни йиғиш учун ускуна бўлган.

Бундай муваффақиятлардан сўнг, Аэрокосмик тадқиқотлар институти раҳбари Муҳаммад Иброҳимий келгуси йилларда Эрон космосга ҳайвонларни олиб чиқишини эълон қилди. Институт раҳбарининг сўзларига кўра, бу Ислом Республикасида бошқариладиган парвозларга йўл очади. Аммо ушбу синовларнинг аниқ санаси айтилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг