Эрон Украина самолёти қулашининг жавобгарларини яширмоқда – АҚШ

Олам

image

Қўшма Штатлар Эрон расмийлари 2020 йил январида Теҳрон яқинида хатолик туфайли уриб туширилган Украина самолётининг қулашида айбдор бўлганларни ҳимоя қилмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг бугун, 9 январь куни эълон қилган баёнотида айтилган.

“Эроннинг ўзи олиб борган тергов шуни кўрсатдики, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кучлари самолётни иккиталик ракета билан уриб туширган. Бир йил ўтган бўлса ҳам, Гвардия Корпуси вакиллари ҳалигача судга тортилмаган. Бунинг ўрнига расмийлар ўзларини ҳимоя қилишни давом эттирмоқда. Эрон Ҳукумати эронликлар ҳаётини ҳозир ўз вакилларининг нотўғри хатти-ҳаракатларини яширгани каби ғайрат билан қадрлайдиган кунни кутмоқдамиз”, дейилади матнда.

Теҳрон-Киев йўналиши бўйича “Ukraine International Airlines” авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти 2020 йил 8 январь куни Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай уриб туширилганди. Ҳалок бўлган 176 киши орасида Канада, Эрон, Афғонистон, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Украина фуқаролари бўлган. 11 январь куни Эрон ҳарбийлари самолётни душман нишони, деб адаштириб, ҳарбий объект яқинида учаётган самолётни хато туфайли уриб туширганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ҳукумати фожиа юзасидан терговни якунлаганини ва қурбонларнинг оилаларига товон пули тўлашини маълум қилганди.

Кейинчалик, Украина Эрондан хун талаб қилаётгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг