Эрон терроризмни қўллаб-қувватлаган 9 америкаликка санкция киритди
Олам
−
09 Апрель 2022
7107Эрон ҳукумати АҚШнинг тўққиз фуқаросини терроризмни қўллаб-қувватлагани ва инсон ҳуқуқларини бузгани учун ўз санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилади.
“Ушбу шахслар Эрон халқи ва ҳукуматига қарши АҚШнинг бир томонлама ноқонуний санкцияларини жорий этишда, террорчилик гуруҳлари ва терактларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашда иштирок этган, шунингдек, Исроилнинг мазлум Фаластин халқига қарши репрессив ҳаракатларига ҳисса қўшган”, дейилади ҳужжатда.
ТИВ, шунингдек, “бу ҳаракатлар халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва асосий инсон ҳуқуқларини бузиш эканлигини ва инсониятга қарши жиноятнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилишини” таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 30 март куни АҚШ Молия вазирлиги Эрондаги бир жисмоний ва тўртта юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий этилганини эълон қилган. Чекловлар АҚШнинг оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги қонунлари асосида киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь