Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
31 Октябрь 2022
4477Эрон разведка вазирлиги Шероз шаҳридаги Шоҳ-Шерах мақбарасида содир этилган терактга алоқадорликда айбланиб, олти киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Департаментнинг бугун, 31 октябрь куни баёноти мазмунини Форс агентлиги келтирмоқда.
Унда қайд этилишича, тегишли хизматлар ходимлари террорчиларнинг олти нафар шеригини аниқлаш ва қўлга олишга муваффақ бўлган.
Бугун Эрон Ислом Республикаси разведка вазири Саййид Исмоил Хатиб мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан ҳужумнинг иккинчи жиноятчиси ҳибсга олинганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни номаълум уч киши Эроннинг Форс вилоятида жойлашган Шероз шаҳридаги Шоҳ-Черах мақбарасида ўт очди. Ҳуқуқ-тартибот кучлари икки жангарини қўлга олишга муваффақ бўлди, учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум қурбонлари сони 15 кишига етган, 40 киши яраланган. “Reuters” агентлигига кўра, ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
LiveБарчаси