Эрон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
Жамият
−
03 Апрель 2021 5884 1 дақиқа
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи тўғрисида хабар берди.
Вазирлик Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь