Эрон Сурияга қўшин юбормоқчи

Олам

image

Эрон Суриядаги низоларга ёрдам бериш учун мамлакатга ўз қўшинларини юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Эрон Бош штаби раҳбари Муҳаммад Бакрий баёнот берди.

У расмийлар, жумладан, Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Сурия армияси бош штаб бошлиғи Абдулкарим Маҳмуд билан телефон орқали мулоқот қилган.

“Суриядаги теракт Исроил ва Ливан ўртасида ўт очишни тўхтатиш даврига тўғри келди. Бу АҚШ-Исроилнинг қаршилик ўқини заифлаштириш режасидан далолат беради”, деган у.

Бакрийнинг сўзларига кўра, Суриянинг қўшни давлатлари Сурия ҳокимиятига қарши кучларнинг олға силжишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўриши керак.

“Дамашқ сўраса, Сурияга аскар юбориш масаласини кўриб чиқамиз” дея ваъда берган Муҳаммад Бакрий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон томони ташаббуси билан Россия Президенти Владимир Путин ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганди. Томонлар Сурия қонуний ҳукумати томонидан конституциявий тартибни тиклаш ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини сақлашга қаратилган ҳаракатларни мутлақ қўллаб-қувватлашини билдирганди. Бундан ташқари, Президентлар Туркия иштирокидаги “Остона формати” (Суриядаги муаммолар бўйича музокаралар жараёни) доирасида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг муҳимлигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг