Эрон Сулаймонийнинг ортидан 50 кишини ерга қўйди. Генерал кўмилгани йўқ

Олам

image

Қосим Сулаймоний билан билан видолашувда қурбон бўлганлар сони 50 нафардан ошди. Бу ҳақда Эрон маҳаллий нашрлари ёзмоқда. 

Қайд этилишича, вафот этганлар турли ёшдаги фуқаролар бўлган. 

Аввалига 30 киши вафот этгани, 190 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай, қурбонлар 40 нафарга, жароҳатланганлар эса 213 нафарга етди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 январга ўтар кечаси Бағдодда Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини йўллантириб, 20 йилдан буён Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлди.

Сулаймоний 5 январь куни дафн этилиши керак эди. Бироқ, жаноза маросимига юз минглаб аҳоли тўпланиши ва оммавий тартибсизлик келиб чиқиши натижасида жаноза бошқа кунга қолдирилди. Ҳозиргача расмий Теҳрон Сулаймоний қачон дафн этилишига аниқлик киритгани йўқ. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим Сулаймоний

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг