Эрон Россияга ҳарбий дронлар етказиб берганини тан олди

Олам 9034
image

Эрон ҳукумати Россиянинг Украинага қарши уруши бошланиши олдидан Москвага чекланмаган миқдорда учувчисиз ҳарбий дронлар етказиб берганини тан олди. Бу ҳақда Эрон давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн уруш бошлангандан кейин эмас, балки бошланишидан олдин Россияга учувчисиз ҳарбий дронлар етказиб берган. Эрон Россия томонидан аннексиа қилинган Қримга россияликларни учувчисиз учоқлар билан ишлашга ўргатиш ва техник ёрдам кўрсатиш учун ўз ҳарбийларини юборган. 

Бир неча кун аввал Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Россиянинг Украина билан урушда Эрон дронларидан фойдалангани ҳақидаги иддаоларни муҳокама қилиш учун икки томонлама учрашувлар ўтказишга тайёрлигини билдирган эди. 

Украина ҳарбий қўмондонлиги ва расмийлари аввалроқ Эроннинг бир неча юзлаб Шаҳед 136 камикадзе дронларини уриб туширганини маълум қилган. Киев маълумотларига кўра, Россия дронлардан “Геран-2” номи остида фойдаланмоқда. 

Аввалроқ G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Германиянинг Мюнстер шаҳрида ўтказилган йиғилишда Эронни бошқа давлатлар ва нодавлат ташкилотларга учувчисиз учиш аппаратларини (ҳарбий дронларни) етказиб беришда айблаганди.

G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари баёнотида Эроннинг Яқин Шарқ ва унинг атрофидаги вазиятни беқарорлаштириш ҳаракатлари қораланган.  

Унда Теҳроннинг баллистик ва қанотли ракеталар, шунингдек, дронлар билан боғлиқ ҳаракатлари қайд этилган. Эрон ҳарбий дронларни бошқа давлатларга етказиб беришда айбланган.

Шаҳбоз Абдусатторов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 234
Рейтинг: 2.9
t
×