Эрон нега исроиллик миллиардерга тегишли кемани қўлга олганини айтди
Олам
−
15 Апрель
17342Аввалроқ, Эрон Ҳурмуз бўғозида Португалия байроғи остида сузаётган MSC Aries контейнер ташувчи кемани қўлга олгани ҳақида хабар бергандик.
Эрон ТИВ расмий вакили Носир Кананининг маълум қилишича, исроиллик миллиардер Эяль Офернинг Zodiac Group компанияси таркибига кирувчи Лондоннинг Zodiac Maritime компаниясига тегишли кема денгиз қонунчилигини бузган.
"Биз Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазида юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий иш олиб боряпмиз. Бироқ, юқорида тилга олинган кема денгиз қонунчилигига риоя қилмагани ва Эрон расмийларининг сўровларини эътиборсиз қолдиргани учун қўлга олинди", дейди Канани матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, Эрон "стратегик бўғозда кемаларнинг барча ҳаракатларини" кузатиб боради ва мамлакат суверенитети бузилишига йўл қўймайди. Шунга қарамай, Ислом Республикаси "Ҳурмуз бўғозида халқаро стандартларга мувофиқ сузиш эркинлиги тарафдори" экани қўшимча қилинган.
LiveБарчаси