Эрон клуби Остон Ўруновга даъвогарлик қилмоқда

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг “Спартак” клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини Эроннинг "Истиқлол" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Эрон клуби ўзбекистонлик футболчини трансфер қилишдан манфаатдор, бироқ унга Россияда оладиган маошини тўлай олмайди. Ўруновга яна бир даъвогар “Навбаҳор” ҳам худди шундай муаммога дуч келган. “Спартак”да футболчи йилига 600 минг еврога яқин маош олади.

Қайд этилишича, Остон Ўруновнинг ўзи ҳам маошни қисқартиришни истамаяпти, бу эса “қизил-оқлар”нинг бошқа клублар билан музокараларини қийинлаштиради. “Спартак” ярим ҳимоячи ижарага олинган тақдирда унга тўлиқ маош тўлашни режалаштирмаяпти ва футболчини сотишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Ўрунов 2021-2022 йилги мавсумни ижара асосида “Уфа”да ўтказган. Унинг “Спартак” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Трансфермаркт” портали 21 ёшли футболчининг бозор нархини 700 минг еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг