Эрон Исроилнинг ядровий марказларига зарба бериш билан таҳдид қилди
Олам
−
18 Апрель
8737Теҳрон Исроилнинг “ядро марказлари”нинг жойлашишини аниқлади ва агар яҳудий давлати Эроннинг Исроил ҳарбий объектларига яқинда уюштирган ҳужумига жавоб қайтарса, уларни йўқ қилишга тайёр. Бу ҳақда Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг ядровий мудофаа ва хавфсизлик бўлими қўмондони, генерал Аҳмад Ҳақталаб баёнот берди.
“Сионистик душманнинг ядро марказларининг жойлашуви аниқланди ва биз барча нишонлар ҳақида керакли маълумотларга эгамиз. Таъбир жоиз бўлса, уларнинг ҳаракатларига жавоб сифатида нишонларни йўқ қилиш учун кучли ракеталарни учиришга тайёрмиз”, дейди генерал.
Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви
1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.
Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.
Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.
14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.
Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил жавоб зарбаси ҳақида бир қарорга келгани, Эрон ҳам бунга тайёрланаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси